ЭНГ ЭСКИ АВТОМОБИЛЬ 4,6
МИЛЛИОН ДОЛЛАРГА
СОТИЛДИ!
Дунёдаги энг эски автомобиль
ўтган шанба куни американинг
RM Auctions
кимошди савдо уйи томонидан
ўтказилган савдода 4 миллион
620 минг долларга сотилди.
La Marquise деб номланган ушбу
машина 1884 йилда ишлаб
чиқарилган бўлиб, қизиғи,
ҳалиям ишчи ҳолатини сақлаб
қолган. Кимошди
ташкилотчилари аввалига
машинани 2-2,5 миллион
долларга сотишни мўлжаллаб
туришганди, бу савдо уларни
хурсанд қилгани аниқ. La
Marquiseни бунчалик катта пулга
сотиб олган кишининг исми-
шарифи одатдагидек эълон
қилинмади.Добавлено (17 Oktabr 2011, 22:42:58)
---------------------------------------------
ЭКОЛОГИЯ ЎЗГАРГАЧ…
Арктикада топилган озон
туйнуги катталиги жиҳатидан
Антарктидадаги озон туйнуги
ҳажмига
яқинлашмоқда. Бу ҳақда
Халқаро олимлар гуруҳи маълум
қилди. Олимлар атмосферанинг
устки қатламлари бўйлаб
изланишлар олиб бордилар.
Текширув хулосаларига кўра,
озон қатламининг кичрайиб
кетиши глобал иқлим
ўзгаришлари ҳамда саноат
чиқиндилари билан боғлиқ.
Озон туйнугининг майдони 2
млн. кв.км.га тенг бўлиб, айни
дамда олимлар унинг ҳолати
тўғрисида янада тўлиқроқ
маълумот олиш учун сунъий
йўлдош орқали олинган
суратлар ҳамда станция
кузатувлари асосида
иш олиб бормоқдалар.